Шоир ижодига эҳтиром
Шоир ижодига эҳтиром Фото: sharqyulduzi.uz
  • 27 Февраль 2018

Шоир ижодига эҳтиром

Истеъдодли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан ижодкорлар, олимлар ва шеърият ихлосмандлари шоирнинг “Тиниқ тонглар”, “Қор қўшиғи”, “Ёнимдаги дарёлар”, “Қорачиқдаги дунё”, “Бир қучоқ гул”, “Ойдинлик”, “Сўнгги япроқ”, “Жавзо ташрифи”, “Кўприк” каби асарлари адабиётимиз бўстонида ўз ўрнига эга эканлигини, уни китобхонлар севиб мутолаа қилишларини таъкидладилар.

— Матназар Абдулҳаким Хоразм Маъмун академиясида илмий ходим бўлиб ишлаган пайтлари буюк алломаларнинг ижодий меросини ўрганишда тадқиқотчи адабиётшунос сифатидаги қобилиятини намоён қилди, — дейди филология фанлари доктори, профессор Ҳамдам Абдуллаев. — Паҳлавон Маҳмуд, Шайх Нажмиддин Кубро, Мирзо Абдулқодир Бедил, Муҳаммад Ризо Огаҳий каби мумтоз шоирлар ижодидан қилган таржималари эса ўқувчилар томонидан севиб ўқилмоқда. 

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn