Мусиқани юракдан чиқарган ўзбекистонлик иқтидор эгаси халқаро танлов ғолиби бўлди
Мусиқани юракдан чиқарган ўзбекистонлик иқтидор эгаси халқаро танлов ғолиби бўлди Фото: Павлодар мусиқа коллежи
  • 26 Февраль 2018

Мусиқани юракдан чиқарган ўзбекистонлик иқтидор эгаси халқаро танлов ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик пианиночи қиз Жасмин Абдуназарова Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида С. Рахманинов таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро танловда мутлақ ғолиб бўлиб, Гран-при соҳибига айланди. 

“Мусиқа юракдан чиқиши керак” шиори остида ташкил этилган танловда мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия ва Россиядан 70 нафардан зиёд иқтидор эгалари иштирок этди.

Ўзбекистонлик яна бир созанда Шоҳжаҳон Исроилов эса ҳакамлар хайъати томонидан махсус диплом билан тақдирланди. 

Совриндорлар қаторидан, шунингдек, қозоғистонлик Дарина Мурат, Бекзат Ракимов, Санжарали Копбаев жой олди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn