Машҳур компаниялар ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради
Машҳур компаниялар ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради Фото: www.ivi.ru
  • 22 Февраль 2018

Машҳур компаниялар ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштиради

“Ўзбектелеком” АК Россиянинг йирик “Ivi” онлайн-кинотеатри билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолашни режалаштираяпти.

Мазкур бренд “Warner Brothers”, “Paramount Pictures”, “Fox”, “Sony Pictures”, “NBC Universal”, “Disney”, “BBC”, “Мосфильм”, “Базелевс”, “Централ Партнершип” ва бошқа шу каби йирик ишлаб чиқарувчилар контентидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиб келаяпти, деб ёзади “Спутник”.

“Биз Россия бозори етакчиси — “Ivi” ва яна бир нечта хориж компаниялари билан музокаралар олиб бораяпмиз. Яқин ойлар ичида, кўпи билан ярим йилда, нафақат интернет ва IPTVдан фойдаланиш, балки чет эллик етказиб берувчилар контентига пуллик обуна бўлиш имкониятларини ўз ичига олган ижтимоий тариф режаларини ишга туширишни мўлжаллаб турибмиз”, — дейди “Ўзбектелеком” АКнинг маркетинг ва тижорат ишлари бўйича директори Евгени Вишневский.

Унинг сўзларига қараганда, хориж контент етказиб берувчилари нафақат Ўзбекистон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириш, балки бу ерда мустаҳкам жой олишни мақсад қилган. Масалан, улар Россия ва Ғарбда машҳур бўлган контентни ўзбек тилига ҳам ўгиришни режалаштирган.

“Бундан ташқари, чет эл компаниялари маҳаллий кино ишлаб чиқарувчилар ва студиялар билан ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган”, — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” АК мамлакатда етти йилдан бери абонентларга турли интерактив сервис хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган янги авлод телевидениеси – IPTVни жорий этиб келаяпти. Бунинг шарофати билан нафақат бир томонли режимда телекўрсатувларни томоша қилиш, балки уларни сақлаб қўйиш, ўзига қулай пайтда қайта кўриш қулайликлари яратилаяпти.   

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn