Ўзбекистондаги она тилларига ҳурмат Хитойда эътироф этилди
Ўзбекистондаги она тилларига ҳурмат Хитойда эътироф этилди Фото: news for breakfast
  • 22 Февраль 2018

Ўзбекистондаги она тилларига ҳурмат Хитойда эътироф этилди

Хитойнинг машҳур “Синьхуа” ахборот агентлигида Ўзбекистонда Халқаро она тили куни кўтаринки кайфиятда нишонлангани ҳақида хабар берди.

Унда Тошкентда ушбу кунга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтгани ҳақида ёзилади.

“Ҳукумат ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Камолиддин Эшонхўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қиладиган миллат ва элатларнинг она тиллари, урф-одатлари ҳамда анъаналарига ниҳоятда катта ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш таъминланган.
Ўзбекистонда 130дан зиёд миллат ва элатлар яшайди”, — дея таъкидланади хабарда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn