Илоҳий нур ёғилмоқда
  • 21 Февраль 2018

Илоҳий нур ёғилмоқда

Муқаддас Қуръони карим ўқилган жойга ҳамиша илоҳий нур ёғилиб туради. Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг вилоят босқичида 25 нафар қори ва қориялар ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳифз, тиловат йўналишларида Абдужаббор Ғайбуллаев, Авазхон Ҳошимхонов, Бобохон Бобохонов, Фирдавс Ҳамдамов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нафиса Зоирова, Заҳрохон Нуриддинова ҳамда Моҳигул Имомова хотин-қиз иштирокчилар орасида белгиланган йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танлов жойларда юксак савияда ўтказилаяпти.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn