Шерободда тарихий ёдгорлик топилди
  • 29 Май 2014

Шерободда тарихий ёдгорлик топилди

Чехия Республикасининг Чарлес университети тадқиқотчилари ҳамда маҳаллий мутахассисларимиздан таркиб топган қўшма экспедиция аъзолари Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Ватанимиз тарихига доир кўплаб янги маълумотларни қўлга киритишмоқда.

Жумладан, олиб борилаётган изланишлар давомида туман ҳудудидан янги ёдгорликлар туркуми топилди. Кўҳитангтов этакларида аниқланган юзлаб қўрғонлар мажмуи — шулардан бири. Ҳозирча ушбу топилмаларнинг қайси даврга оидлиги хусусида аниқ тўхтамга келинмаган бўлса-да, аммо улар орқали қадимда мазкур ҳудудда яшаган аҳоли вакилларининг турмуш тарзи, маданияти хусусида янги манбаларга эга бўлиш мумкин.
— Янги ёдгорликларни топишимизда географик информацион тизим — Gооgle Earth дастуридан фойдаланаётганимиз қўл келмоқда, — дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчиси Алишер Шайдуллаев. — Хусусан, мазкур дастур ёрдамида сунъий йўлдош орқали тадқиқот ҳудуди ландшафти кузатилиб, тасвирлардан нотабиий майдон ва жойларни аниқ кўриш, белгилаб олиш ҳамда координата нуқталарини GPS ускунасига юклаш ёки тасвирларни қоғозга тушириш имкони мавжуд. Бу эса янги-янги  археологик топилмалар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Болалар нигоҳидаги Ватан Болалар форуми »