“Саодат йўли” қайта саҳналаштирилди 
  • 27 Ноябрь 2017

“Саодат йўли” қайта саҳналаштирилди 

Каттақўрғон шаҳар драма театрида бундан йигирма йил олдин ўйналган “Саодат йўли” (“Имом ал-Бухорий”) спектакли қайта саҳналаштирилди

Иқтидорли драматург, журналист Мамадали Эргашев қаламига мансуб мазкур асар буюк муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг жаҳонгашталиги, бу йўлдаги қувончу машаққатлари хусусида ҳикоя қилади.

Спектакль тақдимотида сўз олганлар “Имом ал-Бухорий” драмасининг қайта саҳналаштирилганлиги маданий ҳаётимизда қувончли воқеа эканлиги, спектакль саҳналаримиз файзини янада оширишини таъкидлади.

Ижодий иш жараёнида ал-Бухорий ҳаётига оид тарихий манбаларга қайта-қайта мурожаат этилди, асар матни энг ишончли ҳадислар билан бойитилди.

Спектаклда асосий ролларни тажрибали актёрлар Низом Қодиров, Ўткир Очилов, Умрзоқ Тиллаев, Анвар Қаршибоев, Жасур Аҳматов, Гулнора Ризаева ва бошқалар ижро этган. 

Томоша руҳига мос саҳна безаклари театр бош мусаввири Зокиржон Қобилов мўйқаламига мансуб. 

Спектаклни режиссёр Аҳмадулло Ниёзов саҳналаштирган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn