Санъат кошонаси фойдаланишга топширилди
  • 21 Май 2014

Санъат кошонаси фойдаланишга топширилди

Ангрен шаҳрининг олис Дукент қўрғонида спорт ва санъат саройи, истироҳат боғи, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ўз ичига олган замонавий маданият маркази фаолият бошлаганига кўп бўлмаган эди.

Яқинда улар қаторига болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси ҳам қўшилди.
— Муассасамиз 150 ўқувчига мўлжалланган, — дейди мактаб раҳбари Шукуржон Норбоев. — Янги чолғу асбоблари, кўргазмали воситалар билан жиҳозланган шинам ўқув ва услубият хоналари, ахборот-ресурс маркази, концерт зали, шунингдек, қўшимча тўгараклар фаолияти санъатсевар болажонларимизга ҳақиқий туҳфа бўлди.
Шуниси диққатга сазоворки, кейинги бир йил мобайнида вилоятда худди шундай санъат кошоналаридан 6 таси эртамиз эгаларига қучоқ очди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn