Будапештдаги музейлардан буюртма тушди
  • 15 Октябрь 2017

Будапештдаги музейлардан буюртма тушди

Бухоролик халқ амалий санъати устаси, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Шодмон Саидмуродов Венгриядан буюртма олди.

— Яқинда Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ҳунармандлар кўргазмасида қатнашдим, — дейди у. — Дунёнинг ўнлаб давлатлари вакиллари иштирок этган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон, жумладан, Бухородан борган йигирма нафардан зиёд ҳунармандларнинг маҳсулотларига қизиқиш жуда катта бўлди. Кумуш суви югуртирилган зебигардон, нозигардон, тиллақош, сирғаларимиз халқ амалий санъатининг маҳаллий ихлосмандларида катта таассурот қолдирди. Пировардида менга халқаро кўргазма ташкилотчилари томонидан сертификат топширилди ва Будапештдаги музейлар учун бир туркум заргарлик буюмларини тайёрлаш буюртмаси берилди. Буни истиқлол шарофати билан қайта кўз очган миллий ҳунармандчилигимизнинг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи, деб биламан.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn