Ижодий мулоқот
  • 09 Май 2014

Ижодий мулоқот

Тошкент вилоятида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Кино ва ёшлар” республика форуми ниҳоясига етди.

Унда киноижодкорлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари фаоллари, талабалар, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзолари қатнашди.

Тўрт кун давом этган форумда иштирокчилар “Бадиий кино, кинотехнология, кино танқидчилик ва продюсерлик ҳолати, истиқболлари”, “Замонавий ҳужжатли кино”, “Адабий сценарий — кино санъати асоси”, “Кинодебют — дастлабки қадам, қисқа метражли кино”, “Хусусий кино: ижод, имконият, истиқбол” ҳамда “Замонавий болалар киноси” йўналишларида маърузалар тинглашди, баҳс-мунозаралар юритишди. 

Якунда “Кино ва ёшлар” республика форумининг эксперт гуруҳи аъзолари томонидан тавсиялар ишлаб чиқилди. 

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn