Европа кинолари фестивали
  • 23 Май 2017

Европа кинолари фестивали

Кеча пойтахтимизда V Европа кинолари фестивалининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фестивалдан кўзланган мақсад кино ихлосмандларини Европанинг замонавий фильмлари, дунё киносаноати оламида ке-чаётган янгиликлар билан таништиришдан иборатдир.

Таъкидланганидек, мазкур санъат анжумани давомида “кўҳна қитъа”нинг 11 давлати киноижодкорлари томонидан ишланган 13 та бадиий, ҳужжатли ҳамда мультипликацион фильмлар намойиши бўлиб ўтади. Фестивалнинг илк кунида ташриф буюрувчилар Буюк Британия вакилларининг 2010 йилда суратга олинган “Қирол айтди” фильмини томоша қилдилар.

— Ушбу маданий тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳаларимиздан ҳисобланади, — дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс. — Ишончим комилки, келажакда мазкур фестиваль Нукус, Навоий ва бошқа шаҳарларда ҳам ташкил этилади.

Музаффар АКРАМОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn