ХОРИЖДА

ХОРИЖДА

Интернетдан фойдаланувчиларга теле ва видео хизматлар кўрсатувчи “Netflix” (АҚШ) компанияси Европа бозорини ҳам эгалламоқчи.

Гап шундаки, мазкур провайдер тез орада Германия, Франция, Австрия, Швейцария, Бельгия ҳамда Люксембург мамлакатлари аҳолиси учун обунани йўлга қўйиш ниятида. “Netflix” шу пайтгача “кўҳна қитъа”да Скандинавия, Бирлашган Қироллик давлатлари ва Голландияда ўз хизматларини жорий этган эди.

АҚШ компанияси айни пайтда қарийб 48 миллион абонентга эга. “Netflix” Европада қамровини кенгайтирса, “Amazon.com” интернет-сервиси ва “Canal Plus” телеканали билан рақобатлашишига тўғри келади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Япониянинг NHK-BS1 телеканали Ўзбекистонда сайёҳлик индустриясининг ривожланиши мавзуига бағишланган телелавҳаларни маҳаллий томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

Улар Кунчиқар мамлакат журналистларининг юртимиз бўйлаб ижодий сафари маҳсули сифатида кўп сонли япон телетомошабинларига тақдим этилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Франциянинг “Banque de France” банки жорий йилнинг иккинчи чорагида мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажми 0,2 фоиз ўсишини билдирди.
Бу евроҳудудга аъзо давлатлардаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар камдир. Масалан, 2014 йилнинг апрель — июнь ойларида Германия иқтисодиёти
0,7 фоиз ўсиши тахмин қилинмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Жорий йилнинг мартида Буюк Британияда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми февраль ойидагига нисбатан  0,5 фоиз ўсди.
Бу ҳақда мамлакат статистика бошқармаси хабар тарқатди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Германиянинг “BMW Group” автомобилсозлик компанияси жорий йилнинг март ойида 212 минг донадан кўп машина сотиб, рекорд кўрсаткичга эришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Фармацевтика саноатида фаолият юритувчи “Bayer” (Германия) компанияси шу йўналишга ихтисослаштирилган “Merck” (АҚШ) компаниясининг рецептсиз бериладиган дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўлимини сотиб олмоқчи.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Буюк Британиянинг “Royal Bank of Scotland” банки жорий йилнинг биринчи чорагида 1,4 миллиард евро миқдорида даромад олди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси финалларида тўп сурадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Эътиборли жиҳати, бу йил ҳар икки мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Испания клублари иштирок этади. Хусусан, Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” жамоалари Европа чемпионлар лигаси ғолиблиги учун ўзаро куч синашса, “Севилья” (Испания) Португалиянинг “Бенфика”си билан Европа лигаси бош соврини учун беллашади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

1939 йилда АҚШлик таниқли кинооператор Грегг Толандга топширилган “Оскар” ҳайкалчаси Лос-Анжелесда ўтказилган кимошди савдосида 150 минг долларга сотилди.

У ушбу совринга “Момақалдироқли довон” фильмидаги операторлик иши учун муносиб кўрилган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Ла-Манш бўғози орқали Франция ва Буюк Британия ўртасида қатновчи паромда ёнғин келиб чиқди.

“AFP” ахборот агентлиги хабарига кўра, кўнгилсиз воқеа оқибатида ўн киши тан жароҳати олган. Улардан беш нафари экипаж аъзолари, беш нафари эса йўловчи экани айтилмоқда. “Seaways” компаниясига тегишли ушбу паромдаги қолган барча одамлар эсон-омон эвакуация қилинган.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Жорий йилнинг апрель ойида Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОPЕC) томонидан углеводород хом ашёси қазиб чиқаришнинг кунлик ҳажми 29,86 миллион баррелга тушиб қолди. Бу 2011 йилнинг июнь ойидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn