Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 04 Июль 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 04 Июль 2014

“Чортоқ” сиҳатгоҳи минерал моддаларга бой шифобахш суви билан машҳур. Мутахассисларнинг фикрича, 500 метр чуқурликдан чиқаётган ушбу обиҳаёт таркибида инсон организми учун зарур бўлган 7 турдаги минерал мавжуд.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Испания меҳнат бозори ижобий томонга ўзгармоқда. Жумладан, ўтган ойда ушбу мамлакатда ишсизлар сони 122,7 минг кишига камайган.
Бунда хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий иш ўринларининг очилгани алоҳида аҳамият касб этди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида. Шундай қилиб, Испанияда меҳнат билан банд бўлганлар сафи 16,6 миллион кишига етди. Ишсиз сифатида рўйхатга олинганлар эса эндиликда 4,5 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Ҳукумат вакиллари меҳнат бозоридаги ижобий силжишни фақат мавсум билан боғлаш керак эмас, дейишаяпти. Чунки мамлакатда, кетма-кет 11 ойдирки, ишсизлар сони қисқариб бораётир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 04 Июль 2014 11:09

Тўфон хавфи

АҚШнинг шарқий соҳилларига “Артур” тропик тўфони яқинлашиб келаётгани боис Шимолий Каролина штатидаги Хаттерас ороли аҳолисини хавфсиз жойга кўчириш бошланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 04 Июль 2014 11:01

Қамровини кенгайтирмоқчи

Хитойнинг “Xiaomi” компанияси жорий йилнинг биринчи ярмида мобиль қурилмалар бозорига ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан қарийб тўрт баравар кўп смартфон етказиб берди.
Хусусан, 2013 йилнинг январидан июнига қадар 7,03 миллион дона ана шундай алоқа воситаси ишлаб чиқарилган бўлса, 2014 йилнинг олти ойида мазкур кўрсаткич 26,1 миллион донани ташкил қилди. Компания маҳсулотлари савдоси ҳажми 149 фоиз ўсди.
“Xiaomi” йил якунигача жами 60 миллион дона смартфон етказиб беришни режалаштирган. Ушбу компания ҳозирги кунда ўз маҳсулотлари ва хизматларини, асосан, ички бозорда таклиф этаяпти. У яқин келажакда Жануби-Шарқий Осиё, Ҳиндистон, Бразилия ва Мексика бозорини забт қилмоқчи.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги аэропортдан фойдаланувчиларга антиқа хизмат таклиф этилмоқда.
Эндиликда бу ерга шахсий автомобилида келганлар уловни тўхташ жойига қўйиш учун махсус хизматчидан фойдаланишади. Бу шунчаки оддий хизматчи эмас, балки роботдир. Унга технологлар “Рэй” деб ном қўйишган. Робот бир ўзи 249 ўринли тўхташ жойида ишлайди.
Замонавий дастёр 3,5 тоннагача бўлган машиналарни кўтариб, бўш жойга олиб бориб қўяди. Бунда ҳам маблағ, ҳам вақт тежалади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 04 Июль 2014 10:59

Бобосининг рекордини янгилади

Таниқли океаншунос тадқиқотчи Жак Ив Кустонинг набираси Фабьен сув остида узоқ вақт давомида олиб борган изланишлари туфайли бобосининг рекордини янгилади.
Гап шундаки, кичик Кусто икки мутахассис — Марк Халсбек ҳамда Раян Лапит билан 31 кун мобайнида Флорида-Кис маржон ороллари архипелагида илмий тадқиқот ўтказган. Манбада айтилишича, унинг 81 тонналик “Қовға” номли сувости лабораторияси 20 метр чуқурликда иш олиб борган. Мазкур лаборатория олтита икки қаватли каравот, кичик ошхона, компьютер, сувни иситиш ва ҳаво алмаштириш тизимлари билан жиҳозланган.
Жак Ив Кусто 1963 йилда “Коншельф — 2” номли станцияда 30 кун мобайнида тадқиқот олиб борган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Пятница, 04 Июль 2014 10:57

Барча шодлик — болаларга

Пойтахтимиздаги “Локомотив” истироҳат боғида “Ҳар бир болага — меҳр-эътибор!” шиори остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Чирчиқ шаҳар тиббиёт коллежи битирувчиси Чарос Тоштаеванинг орзуси ушаладиган бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ

Сирдарё вилояти кўз касалликлари шифохонасида йўлга қўйилган ультратовуш воситасидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг кўз гавҳари хиралашган беморларнинг кўриш қобилияти тўлиқ тикланмоқда.
Яъни ушбу ноёб тиббий технология ёрдамида кўзга ўрнатилаётган сунъий гавҳарлар қисқа вақт ичида юқори даражада кўриш имконини беради. Беморга бунинг учун бир кун кифоядир. Муҳими, у муолажадан сўнг меҳнат лаёқатини умуман йўқотмайди, аксинча автоуловни ҳам бемалол бошқариши мумкин. Яна бир жиҳат — ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти, бор-йўғи, 15-20 дақиқада бажарилади.
— Мазкур тиббий ускуна Швейцариянинг “Алкон” фирмасидан келтирилди, — дейди бош шифокор Расул Каримов. — Яқин кунларда у ердаги ҳамкорларимиздан яна 4 та тиббий жиҳоз оламиз. Натижада глаукома, катаракта сингари кўз касалликлари бўйича лазер орқали жарроҳлик амалиётлари ўтказиш имконияти яратилади.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Пятница, 04 Июль 2014 10:51

Таътилга туҳфа

Қибрай туманидаги “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий болалар спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида барпо этилган мазкур иншоотда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 2, барчаси 3