Энг катта гулкарам
  • 01 Май 2014

Энг катта гулкарам

Буюк британиялик боғбон Питер Глейзбрук оғирлиги 27 килограмму 485 граммга тенг бўлган гулкарам етиштирди.

“The Daily Telegraph” нашрининг ёзишича, мамлакат боғбонлари уюшмасининг эксперт ва мутахассислари ушбу маҳсулотни чуқур ўрганиб, уни “Энг катта сабзавот” сифатида эътироф этишди. Бундан аввалги рекорд яна бир британиялик Алан Хэттерслига тегишли бўлиб, у 24,6 килограммли гулкарам ўстиргани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.

Ана шу китобдан жой олиш учун Питер Глейзбрук ҳам ариза билан мурожаат қилиши керак. Аммо боғбон бу ҳақда ҳозирча бирор гап айтгани йўқ.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Экологик безарар автобус Фойда чўғи юқори »