БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистондаги Президент сайловининг якунлари билан таништирди
  • 24 Декабрь 2016

БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистондаги Президент сайловининг якунлари билан таништирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблея 71-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари ҳақидаги маълумот БМТнинг олти расмий тилида тарқатилди.

Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатимиз фуқаролари ўзларининг овоз беришдаги иштироки билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлини қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Республика Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келиб тушган протоколларга асосланган ҳолда, 2016 йил 4 декабрь куни сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизи овоз беришда иштирок -этганини маълум қилди. 

Расмий ҳужжатда сайлаш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ равишда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишлари таъминланган ва яширин овоз бериш йўли билан ялпи, тенг ва тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи тамойилларига риоя этилган ҳолда ўтгани ўз ифодасини топган. 

“Дунёнинг 46 давлати ва бешта халқаро ташкилот — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан 600 нафарга яқин кузатувчиларнинг иштирок этгани сайлов кампанияси демократия ва шаффофлик асосида ўтганини тасдиқлади. Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг 37 мингдан зиёд кузатувчилари ҳам сайловлар мониторинги-

да қатнашди” дея қайд этилади мазкур ҳужжатда.

«Жаҳон» АА. 

Нью-Йорк

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn