ЯИМ ҳажми ва барқарорлик
  • 29 Апрель 2016

ЯИМ ҳажми ва барқарорлик

Шу йилнинг дастлабки чорагида Буюк Британияда ялпи ички маҳсулот ҳажми 0,4 фоиз ошди, деб хабар берди “Евроньюс” телеканали. 

Бу таҳлилчилар прогнозидан 0,1 фоиз кўп демакдир. Шундай қилиб, “Туманли альбион” иқтисодиётида ўн уч чоракдан бери ўсиш барқарорлиги сақланиб қолаяпти. Миллий статистика бошқармаси вакилларининг айтишича, мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича яқин кунларда бўлиб ўтадиган референдум юқоридаги ҳолатга на салбий, на ижобий таъсир кўрсатади. 

Икки баробар пастлади

Япониянинг автомобиль ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Mitsubishi Motors” компанияси маҳсулотларига бўлган ички талаб икки баробар пасайиб кетди.

Ушбу ҳолат мазкур бренд ёнилғи харажатларини камайтириб кўрсатгани билан боғлиқ хатодан сўнг келиб чиққан. 

Ўз навбатида, унинг акциялари нархи бир ҳафта ичида 50 фоиз арзонлашган.

Смартфонлар савдоси таҳлили

2016 йилнинг январь — март ойларида жаҳон бозорида смартфонлар савдосида илк бор тушиш кузатилди. Бу ҳақда “Strategy Analytics” манбаси хабар тарқатди.

Хусусан, биринчи чоракда 334,6 миллион дона ана шундай мобиль алоқа воситаси -харид қилинган. Ваҳолонки, ўтган йилнинг мазкур даврида бу кўрсаткич 345 миллионтани ташкил этганди. Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компаниясининг бозордаги улуши 23,6 фоиз, АҚШнинг “Apple” брендиники эса 15,3 фоиз камайди.

Апрелда қор

Айни кунларда Европанинг айрим давлатларида ғайритабиий об-ҳаво кузатилмоқда.

Яъни апрелнинг охирида қатор ҳудудларда кучли қор ёғди. Синоптикларнинг изоҳлашича, Гренландия денгизидан эсган Шимоли-Fарбий шамоллар мана шундай вазиятни келтириб чиқарган. Сабаби, айнан ушбу совуқ оқим ҳароратнинг кечаси Цельсий бўйича 0, кундузи +8 даражадан юқорилашига йўл қўймаяпти. Қиш манзараларини Болтиқбўйи, Болқон ва Шарқий Европа давлатлари, Австрия, Германия, Буюк Британия, Голландияда кузатиш мумкин. Қийғос очилган гуллар қор остида қолган.

 

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn