Ўзбекистон ва Франциянинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги тажрибаси Парижда муҳокама этилди
  • 22 Март 2016

Ўзбекистон ва Франциянинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги тажрибаси Парижда муҳокама этилди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари яқинда Францияда бўлиб қайтди. Сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида ўтказилган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси” мавзуидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Унда Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институтининг экспертлари ҳам қатнашди. 

Тадбирда фуқаролик жамиятини шакллантириш, ижтимоий шериклик, жамоатчилик назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳамда механизмларини ривожлантириш, давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик институтларининг ўрнини кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Хусусан, юртимизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан Франция -томони батафсил таништирилди. Мaмлaкaтдa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқур-лaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси ҳамда унинг асосида “Экологик назорат тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани тилга олинди. Маълумки, ушбу муҳим ҳужжатлар тегишли масалалар ҳал этилишида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади. 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда тараққий топган демократик давлатларнинг, жумладан, Франциянинг фуқаролик институтларини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институти президенти Эммануэль Дюпюи ўз чиқишида Ўзбекистон “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалда ҳаётга татбиқ этаётганини ҳамда мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунчиликка риоя этиш таъминланаётганини эътироф қилди.

У Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизациялаш сиёсати туфайли ҳозирги пайтда нафақат давлат, балки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланган тизими ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам экологик барқарорлик, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, фуқаролар ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, баҳс-низоларни бартараф этиш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар беришда, шунингдек, бошқа долзарб масалаларнинг ҳал этилишида фаол қатнашаётганини билдирди.  

Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институти эксперти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг маслаҳатчиси Амаль Шевро Ўзбекистонда мустаҳкам қонуний асосда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш -юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.  

У давлатнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлиги шакллари, тамойил ҳамда механизмларининг ривожланган тизими яратилганини, уларнинг ҳуқуқ ва масъулияти, ноҳукумат -жамғармалари, уюшмалар ҳамда ҳаракатларнинг муҳим ижтимоий вазифаларни бажаришга йўналтирилган фаолияти эркинлиги кафолатланганини қайд этди.

— Францияда замонавий ҳуқуқ фуқаролик жамияти институтлари ривожланишидан бир қадар орқада қолмоқда, — деди у. — Турли жабҳалардаги кўпгина бирлашмалар фаолияти соҳаси ҳанузгача моҳиятан 1901 йил 1 июлда қабул қилинган “Ассоциатив шартнома тўғрисида”ги Қонун асосида тартибга солинмоқда. Бу Қонун ҳозир ҳам Францияда турли йўналишда иш олиб борадиган уюшмалар фаолиятининг асосий доирасини шакллантиради.

А. Шевро Ўзбекистонда ижтимоий наф келтирадиган нодавлат ташкилотларини ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишига кўмаклашадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини  қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади.  

— Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, илм-фан, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, экология ва атроф-муҳит -муҳофазаси сингари барча асосий соҳаларни қамраб олган, — деди эксперт. — Ўйлайманки, бу нотижорат ташкилотлари ва ижтимоий ҳаракатларнинг кўпчилигини ягона ном билан, яъни мамлакат барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилотлар, деб таснифлаш мумкин. Бу замонавий халқаро тамойилларга, шунингдек, Ўзбекистон Республи-касининг кенг қамровли давлат сиёсатига ҳам мувофиқ келади.  

Сорбонна Париж IV университетининг Шаҳарсозлик ва ривожланиш институти директори ўринбосари, барқарор тараққиёт бўйича эксперт Жан-Антуан Дюпра 

Ўзбекистон ва Франциянинг фуқаролик жамияти ҳамда демократик институтларни ривожлантириш эволюциясини бир-бирига таққослар экан, мамлакатимиз чорак аср давомида бу соҳада салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади. “Ҳолбуки, Франция ана шундай институтларни 200 йил давомида қурган”, деди у.   

Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон бу борада ажойиб тарихий намунага — “Маҳалла” деб аталувчи ноёб демократик институтга эга. Бу институтнинг мамлакатдаги барча демократик жараёнларда фаол иштирок этиши кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга ҳамда унинг давлат билан конструктив мулоқотини қуришга имкон беради.  

Париждаги Эркин университетнинг Ҳуқуқ, иқтисодиёт ва бошқарув факультети катта ўқитувчиси Пьер-Эммануэль Дюпон ўз чиқишида Ўзбекистон ва Францияда атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш соҳасида фуқаролик -жамиятининг ролини таҳлил қилар экан, Ўзбекистонда экология масаласи фуқаролик жамияти эътиборида турган энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолганини айтди. Олимнинг қайд этишича, бу Ўзбекистон экологик ҳаракати, турли нодавлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари фаолиятида ҳам кўриниб турибди. 

— Кейинги йиллар давомида бу бутун дунёда долзарб тамойилга айланди, — деди у. — Бундан ўн йил бурун атроф-муҳитга таъсир ўтказадиган иқтисодий ёхуд инфратузилма -лойиҳаларига алоқадор масалаларнинг ҳал этилишида жамоатчилик умуман қатнашмас эди. Бундай лойиҳалар учун барча масъулият ҳукуматнинг тегишли органлари зиммасида эди. Ҳозирги пайтда ҳукумат ҳам, халқаро ҳуқуқ ҳам жамиятнинг, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар уюшмаларининг бундай лойиҳалар назоратида янада фаол иштирок этишини тан олмоқда ҳамда қўллаб-қувватламоқда.     

“EuroStrategic Link” компаниясининг ҳуқуқий маслаҳатчиси  Франсуа Компаньола фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида тўхталди. 

— Бу жуда муҳим аҳамиятга эгадир, — деди у. — Жамият аъзоларининг одил суд масаласидаги ҳуқуқи ижтимоий тинчлик ва хотиржамликни таъминлаши баробарида, ҳуқуқий давлатнинг асосий мезони ҳисобланади. Мустақил суд ҳокимияти, деб аталадиган бу муҳим тамойил суд қарори қабул қилиниши жараёнига давлатнинг аралашмаслигини англатади. Шу ўринда Ўзбекистонда ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини алоҳида таъкидлаш керак.

Икки мамлакатнинг ҳуқуқий тизимларидаги муайян ўхшашлик ўзаро манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида тажриба алмашиш учун яхши имконият яратади.

Давра суҳбатида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилгани баробарида, Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институти билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш -мустақил институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бундан кейинги йўналишлари ҳам белгилаб олинди. Франция томони юртимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масаласига устувор даражада аҳамият қаратилаётганига ҳамда бу соҳада қўлга киритилган муваффақиятларга юқори баҳо берди.

«Жаҳон» АА. 

Париж

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn