Тўфон оқибати
  • 14 Октябрь 2014

Тўфон оқибати

Япония ҳудудига “Вонгфонг” тўфони кириб келгани туфайли Окинава префектураси ва Кюсю оролида 350 дан ортиқ авиарейс бекор қилинди.

Ўз навбатида, мамлакатдаги энг йирик темир йўл компанияси — “West Japan Railway Company” ҳам 21 йўналиш бўйича қатновлар вақтинча тўхтатилганлигини билдирди. 60 мингга яқин оила эса электр таъминотидан узилиб қолган. Метеорологлар бу галги табиат ҳодисаси анча кучли эканлигини ва кенг миқёсда ҳаракатланаётганини таъкидлашмоқда. Хусусан, шамолнинг тезлиги сониясига 50 метрни ташкил этаяпти.
Тўфон шу пайтга  қадар 38 киши ҳаётига зомин бўлди.

Ўсиш суръати юқори
Жорий йилнинг сентябрь ойида Хитойда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 15,3 фоиз ошди.
Бу 2013 йилнинг февраль ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Экспертлар августда ушбу мамлакатда импорт кўрсаткичи 2,4 фоиз пасайганидан келиб чиқиб, сентябрда ҳам ана шундай ҳолат кузатилишини тахмин қилишганди. Аммо амалда импорт ҳажми 7 фоиз ўсди. “Бу Хитойда ички талаб ҳам қайта тикланаётганини англатади”, дейилади манбада.  

Уч сонияда битта фильм
Жанубий Кореянинг “Samsung” корпорацияси “Wi-Fi” технологияси орқали маълумотларни сониясига 4,6 гигабайт тезликда узатиш имконини берувчи янги модификацияни ишлаб чиқди.
Бу ҳозир амалда фойдаланилаётган ана шундай қурилмаларнинг энг максимал даражадаги тезлигидан беш баробар юқоридир. “802.11ad” дея номланган янги технология ёрдамида, масалан, ҳажми 1 гигабайтга тенг бўлган фильмни атиги 3 сонияда ёзиб олса бўлади.
Ишлаб чиқарувчилар янги турдаги “Wi-Fi”ни келгуси йилда тақдим этишни режалаштиришмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn