Ўсиш суръати юқори
  • 11 Август 2014

Ўсиш суръати юқори

Жорий йилнинг июль ойида Хитойда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 14,5 фоиз ўсди. Жами маблағ тушуми 212,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Бу ҳақда ушбу мамлакат бош божхона бошқармаси маълумотларида келтирилган. Ўз навбатида, ўтган ойда импорт ҳажми 1,6 фоиз пасайди. Ташқи муносабатлардаги сальдо рекорд даража — 47,3 миллиард АҚШ долларига етди.

Аввалроқ “Thomson Reuters” ва “The Wall Street Journal” нашрлари томонидан июлда Хитойда экспорт кўрсаткичи 8 фоиз, импорт эса 3 фоиз ошиши тахмин қилинганди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn