Натижалари ижобий
  • 08 Август 2014

Натижалари ижобий

Жорий йилнинг иккинчи чорагида “Chrysler Group LLC” автомобилсозлик компанияси кўрган фойда ҳажми аввалги уч ойдаги кўрсаткичга нисбатан 22 фоиз ўсиб, 619 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Бунда унинг юк ташиш ва мураккаб йўлларда ҳаракатланишга мослаштирилган машиналарига талабнинг сезиларли даражада ортгани муҳим омил бўлди. Корхона апрель — июнь ойларида қарийб 723 минг дона автомобиль сотиб, умумий ҳисобда 20,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб олган.

Таҳлилчилар бу натижа “Chrysler Group LLC”нинг йиллик натижаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, компания 2014 йил якунлари бўйича 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида соф фойда кўришини башорат қилишмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn