Ҳеч кимга зиён етмади
  • 07 Август 2014

Ҳеч кимга зиён етмади

Канаданинг Галифакс шаҳридаги халқаро аэропортга “United Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Боинг — 777” русумли йўловчи самолёти фавқулодда қўндирилди.

Бунга лайнернинг ташқи қисмида ёнғин келиб чиққани сабаб бўлган. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида олов самолёт ҳаводалигидаёқ ўчирилган.

Кўнгилсиз воқеа юз берган вақтда ҳаво кемаси бортида 233 нафар йўловчи бор эди. Улардан ҳеч бирига зиён етмаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn