Электрон китобнинг бозори қайтди
  • 07 Август 2014

Электрон китобнинг бозори қайтди

Япониянинг “Sony” компанияси электрон китоблар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи.

Бунга сабаб қилиб мазкур маҳсулотларга талаб камайиб бораётгани кўрсатиб ўтилган. Европа ва Австралияда “Kobo”, Буюк Британияда “Amazon Kindle”, АҚШда эса “Nook” каби он-лайн савдо тармоқлари ана шундай хизмат турларини таклиф этаяпти. Қолаверса, планшетларнинг оммалашуви ҳам электрон китобларга бўлган эҳтиёжни сусайтирган.

“Gartner” таҳлил гуруҳи маълумотларига кўра, 2011 йилда дунё бўйича 23 миллион дона электрон китоб сотилган эди. 2017 йилга бориб бу кўрсаткич 10 миллионтага тушиб қолар экан.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Товон пули тўлайди Ҳеч кимга зиён етмади »