Товон пули тўлайди
  • 07 Август 2014

Товон пули тўлайди

АҚШнинг “LinkedIn” ижтимоий тармоғи ходимларига маош тўлашда мавжуд меҳнат қонунларини бузиб келганликда айбланмоқда.

Мамлакат меҳнат вазирлиги томонидан аниқланишича, компания Калифорния, Иллинойс, Небраска ва Нью-Йорк штатларида дам олиш кунлари ҳамда иш вақтидан ташқари ҳолатларда ходимлар хизматидан фойдаланган бўлса-да, бунинг учун уларга ҳақ тўламаган. Шу боис компания жиддий жаримага тортилиши мумкин. 

Юзага келган муаммони бартараф этиш учун “LinkedIn” 359 нафар кишига олти миллион АҚШ доллари миқдорида ойлик ва товон пули тўлашини билдирган. Ушбу рўйхатга мазкур тармоқда олдин ишлаб кетганлар ҳам киритилган.

“LinkedIn”да жами 5700 киши фаолият юритади. Тармоқдан 300 миллион нафардан кўпроқ одам фойдаланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn