Катта даромад кўрди
  • 07 Август 2014

Катта даромад кўрди

Сандра Баллок охирги бир йил ичида 51 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб топиб, Голливуднинг энг кўп даромад олган актрисасига айланди.

Бу ҳақда “Форбс” журнали маълум қилди. Унинг бундай муваффақиятга эришишида режиссёр Альфонсо Куароннинг ўтган йили экранларга чиққан “Гравитация” фильми муҳим роль ўйнади. Чунки мазкур асар кинопрокатларда 716 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплади. Қолаверса, “Оскар” тақдимотида еттита йўналиш бўйича мукофот билан тақдирланди.

Энг кўп маблағ ишлаган актрисалар рейтингининг юқори поғоналарида, шунингдек, Женнифер Лоуренс, Женнифер Энистон, Гвинет Пэлтроу, Анжелина Жоли ва Камерон Диаз қайд этилган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn