Кучли тўфон
  • 06 Август 2014

Кучли тўфон

Тинч ва Атлантика океанларида бирданига бешта тўфон пайдо бўлган.

Улардан “Халонг” номли довул кучлилиги жиҳатидан охирги, яъни бешинчи даражага чиққан. Тўфон айни пайтда Япония ҳамда Гавай ороллари томон ҳаракатланмоқда.

Япония ва АҚШ синоптикларининг таъкидлашича, ушбу табиий офат жорий йилдаги энг катта талафотларни келтириб чиқариши мумкин. Тўфон 9 августга қадар Япония қирғоқларига етиб бориши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, табиий офат таъсири Жанубий Кореяда ҳам сезилиши айтилаяпти.

Шу муносабат билан мазкур мамлакатларда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn