Жисмоний фаоллик эвазига харид
  • 06 Август 2014

Жисмоний фаоллик эвазига харид

“Nike” компанияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида спорт кийимлари сотадиган қурилма (автомат) ўрнатди.

Эътиборли жиҳати, ундан буюмларни пулга эмас, балки жисмоний фаоллик орқали тўпланган балларга харид қилиш мумкин. Бунинг учун сизда смартфон ёки “Nike” билагузуги бўлиши лозим. Смартфон ва билагузукдаги махсус дастур (уни “Nike” сайтидан текинга юклаб олиш имконияти яратилган) кун давомидаги жисмоний фаоллигингизни ҳисоблаб, балларга айлантириб боради. Сўнг тўпланган очколарни автомат орқали футболка, пайпоқ, белбоғ ва шунга ўхшаш спорт буюмлардан бирига айирбошлайсиз.

Дастур фақат кун давомида йиғилган балларни ҳисобга олади. Яъни балларни бир неча кунга тўплаб қўйиб бўлмайди. “Nike” бунгача буюмларни пулларга харид қилса бўладиган шунга ўхшаш автоматларни Европа ҳамда АҚШнинг бир қатор шаҳарларида ўрнатган эди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Долзарб мавзуда маъруза Кучли тўфон »