Долзарб мавзуда маъруза
  • 06 Август 2014

Долзарб мавзуда маъруза

Жорий йилнинг 7 августида АҚШда кибержиноятчиликка қарши курашишда мутахассислар ва хакерларнинг анъанавий халқаро анжумани бўлиб ўтади.

“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, бу галги тадбирда “IOActive” компаниясининг дастурчиси Рубен Сантамарта янги маърузаси билан иштирок этади. Мазкур нутқнинг ўзига хослиги шундаки, унда бугунги кунда долзарб бўлиб бораётган йўловчи самолётларига интернет орқали ҳужум уюштириш йўлларининг олдини олиш ҳақида сўз юритилади.

Тадқиқотчи бу борада кўп йиллик илмий изланишларни олиб борган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn