Автомобиль ойналари учун наноқоплама
  • 06 Август 2014

Автомобиль ойналари учун наноқоплама

“Grass” компанияси мутахассислари автомобиль ойналари учун “NanoForce” деб номланган махсус қоплама яратишди.

У автомобиль ойнасига суртилганда, микроёриқлар беркилиб, молекуляр даражадаги жипслик билан кўринмас қатлам ҳосил бўлади. Мазкур модда ташқи таъсирларни ўзига олмайди. Шу боис автомобиль ойнаси бир неча ой давомида тоза сақланади. Қолаверса, “NanoForce” юритилганда, ойнага сув ҳам умуман юқмайди. Демак, ёмғирда ойна тозалагичлардан фойдаланишга асло ҳожат йўқ. 

Ушбу ихтиро синовдан ўтказилиб, мутахассис ҳамда автоҳаваскорларнинг ижобий баҳосига сазовор бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn