Хусусий инвесторларни жалб қилмоқчи
  • 05 Август 2014

Хусусий инвесторларни жалб қилмоқчи

Португалиянинг “Espirito Santo” банки шу йилнинг ўтган олти ойида 3,5 миллиард евро миқдорида зарар кўрди.
Манбада айтилишича, молия муассасасига тегишли учта кредит ташкилоти бир оз муддат аввал ҳукуматга мурожаат этиб, кредиторлардан ҳимоя қилишларини сўраганди. Айни шу ҳолат банк акциялари нархининг 42 фоиз тушиб кетишига сабаб бўлди ва бунинг натижаси ярим йиллик якунларида ўз аксини топди.
Эндиликда “Espirito Santo” маъмурияти хусусий инвесторларни жалб этиш орқали банк сармоясини оширмоқчи. Мазкур масала юзасидан ўтказилган дастлабки музокаралардан аён бўлдики, инвесторларда ҳам бундай таклифга қизиқиш бор.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Иккинчи корхона Ишсизлик даражаси пасайди »