Иккинчи корхона
  • 05 Август 2014

Иккинчи корхона

“Hyundai Motor” автоконцерни (Жанубий Корея) филиали “Hyundai Mobis” Чехияда автомобиль фаралари ишлаб чиқарадиган корхона очади.
Бунинг учун у 146 миллион евро миқдорида сармоя йўналтиради. Лойиҳани молиялаштиришга зарур бўладиган яна 95 миллион еврога тенг маблағ эса Чехия ҳукумати томонидан ажратилади.
Қурилиш ишлари келгуси йили Острава шаҳрида бошланади. Янги завод учун бу жой танлангани бежиз эмас. Сабаби, ҳозир мазкур шаҳарда ишсизлик даражаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткич — 11,3 фоиздан 1,5 баробар юқори. Янги корхона фаолият бошлаши билан 900 кишининг бандлиги таъминланади.
“Hyundai Motor” 2008 йилда Чехиянинг Носовице шаҳрида автомобиллар йиғувчи заводни ишга туширган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn