Довул келтирган талафот
  • 05 Август 2014

Довул келтирган талафот

Япония жанубига кириб келган “Накри” довули туфайли кучли ёғингарчиликлар кузатилиб, сув тошқинлари келиб чиқди.
Бунинг оқибатида 250 мингта тураржой электр таъминотидан узилиб қолди. Табиий офатдан энг кўп зарар Коти префектурасига етгани айтилмоқда. Бу ерда  ёғингарчилик миқдори 1000 миллиметрдан ошган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун 350 минг кишини эвакуация қилиш тавсия этилган. Маҳаллий маъмурият табиий офат кузатилган ҳудудларда яшовчи одамларни зарурат бўлмаганда кўчаларга чиқмасликка чақирди.
Манбага қараганда, айни пайтда “Накри” Сариқ денгиз акваториясидан шимоли-шарқ томон ҳаракатланмоқда. Унинг тезлиги ҳам аста-секин сусайиб бораяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Зилзила юз берди Иккинчи корхона »