Кутилганидан бир фоиз кўп
  • 01 Август 2014

Кутилганидан бир фоиз кўп

Жорий йилнинг иккинчи чорагида АҚШ иқтисодиётида бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
Апрель — июнь ойларида мамлакатда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми тўрт фоиз ўсган. Бу таҳлилчилар қилган башоратдан бир фоиз кўпдир.
Ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда биринчи чоракдаги пасайишга қарамай, иқтисодиётда кузатилган бу юқори ўсиш суръатини экспертлар ижобий баҳолашди. Уларнинг фикрича, бундай натижалар йиллик кўрсаткичнинг яхшиланишига таъсир кўрсатади.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойи АҚШда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 2,1 фоизни ташкил қилганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn