Шаҳар рамзи сотилади
  • 01 Август 2014

Шаҳар рамзи сотилади

Буюк Британиядаги Лондон шаҳри рамзи, машҳур “Gherkin” (“Бодринг”) осмонўпар биноси яна сотувга қўйилди.
Қирқ бир қаватли ушбу иморат меъмор Норман Фостер томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, у 2004 йилда Швейцариянинг “Swiss Re” суғурта компанияси учун қуриб берилган эди. Орадан икки йил ўтгач, бино маҳаллий “Evans Randall” банки ҳамда Германиянинг кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланувчи “IVG Immobilien” компанияси томонидан сотиб олинган. Энди унга хорижлик инвесторлар 820 миллион евро таклиф этишмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn