Меҳнат бозоридаги вазият
  • 29 Июль 2014

Меҳнат бозоридаги вазият

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Испанияда ишсизлик даражаси 25 фоиздан пасайди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Бу даврда мамлакатда 400 минг кишининг бандлиги таъминланган. Экспертлар ушбу ижобий натижани сайёҳлик мавсумининг бошлангани билан боғлашмоқда. Негаки, ҳозир Испанияга чет давлатлардан дам олишга келувчилар кўпайган. Табиийки, бундай вазиятда янги иш жойларига эҳтиёж ортади.
Испания ҳукумати эса бунга сал бошқачароқ муносабат билдирди. Унга кўра, ҳозир мамлакат меҳнат бозори мураккаб вазиятдан аста-секинлик билан чиқаётган экан.
Жаҳон молиявий инқирози бошланишигача Испаниядаги умумий ишсизлик саккиз фоизга тенг эди. Қарийб олти йилдан бери давом этаётган оғир иқтисодий таназзул туфайли ўтган йилга келиб, бу кўрсаткич 27 фоизга етди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Хакерлар ҳужуми Ёз соз ўтмаяпти »