Хакерлар ҳужуми
  • 29 Июль 2014

Хакерлар ҳужуми

Европа Марказий банкининг интернетдаги расмий сайтига номаълум хакерлар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилди.

Натижада кибержиноятчилар молия муассасасининг 20 мингга яқин мижозига тегишли маълумотларни қўлга киритишган. Кейин эса улар банкка катта миқдордаги маблағ эвазига ҳужжатларни қайтариб беришлари ҳақида хат юборишган.
Ҳозирча ушбу ҳужум қаердан амалга оширилгани аниқ эмас. Шунингдек, молия муассасаси хакерлар талабига қандай жавоб бергани ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.
Мазкур жиноят изини топиш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус мутахассислар жалб этилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn