Евроҳудуднинг навбатдаги аъзоси
  • 25 Июль 2014

Евроҳудуднинг навбатдаги аъзоси

Европа Иттифоқи Кенгаши 2015 йилнинг 1 январидан эътиборан Литва евроҳудудга қўшилишини тасдиқлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида Италиянинг Европа масалалари бўйича вазири Сандро Гози Литвани ягона валюта бирлигига 19-аъзо мамлакат бўлиб киргани билан табриклади. Ўз навбатида, Литва бош вазири Альгирдас Буткявичюс бунга эришиш учун мамлакат узоқ муддатли синовдан ўтганини қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, Литва 2007 йилда ҳам евроҳудудга қўшилишга ҳаракат қилганди. Аммо ўшанда мамлакат иқтисодиёти Еврокомиссия талабларига тўғри келмаганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Айбсизлиги исботланди Сирли сайёра сари »