Айбсизлиги исботланди
  • 25 Июль 2014

Айбсизлиги исботланди

АҚШнинг Вашингтон суди афроамерикалик Кевин Мартин исмли маҳбусни жазо муддатининг 26-йилини ўтаётганида айбсиз, деб топди.

50 ёшга кирган бу шахс 1982 йилда бир аёлга тажовуз қилиб, сўнгра уни ўлдирганликда айбланиб, қамалган эди. Аммо ўтказилган ДНК текширувлари унга туҳмат қилинганини кўрсатди. Озодликка чиққан Кевин жуда бахтиёрлигини яширмади. Ҳақиқат қарор топмаганда, у яна 11 йил қамоқ муддатини ўташи керак эди.

Ижтимоий тармоқнинг даромади Жаҳонга машҳур “Facebook” ижтимоий тармоғи шу йилнинг иккинчи чорагида 791 миллион АҚШ доллари миқдорида соф фойда кўрди. Ушбу даврда унинг даромади 61 фоиз ошиб, 2,91 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Маблағ тушумининг асосий қисми эса рекламадан олинди. Бу борадаги кўрсаткич апрель — июнь ойларида 67 фоиз кўтарилган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn