Ишлари юришмаяпти
  • 24 Июль 2014

Ишлари юришмаяпти

Франциянинг “Publicis” реклама холдинги маъмурияти жорий йилда фойда кўришга умид йўқлигини маълум қилди.
Мана, йилнинг ярми ортда қолибдики, компания фаолиятида ижобий натижалар кўзга ташланмаяпти. Масалан, иккинчи чорак якунида олиниши кутилган 1,9 миллиард евро миқдоридаги даромад ўрнига 1,76 миллиард евро бой берилган.
Экспертларнинг фикрича, “Publicis”нинг ишлари юришмаётганига унинг “Omnicom” (АҚШ) реклама компанияси билан бирлашиш битимини бекор қилгани асосий сабаб бўлмоқда.
Маъмурият юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этиш учун сентябрь ойида ўз бизнес-режасини қайта кўриб чиқишни режалаштирган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Поездлар тўқнашуви Зарар билан якунлади »