Ови бароридан келди
  • 24 Июль 2014

Ови бароридан келди

Шотландиялик ҳаваскор балиқчи Даниэль Беннетт Скай ороли соҳилида вазни қарийб юз килограммга тенг скат балиғини ушлаб олди.
У овга ёлғиз чиққанди. Шунга қарамай, улкан балиққа ён бермади. Қарийб икки соат давом этган олишувдан сўнг ўлжасини таслим этди.
Буюк Британиянинг “Record Fish” балиқчилар жамияти томонидан маълум қилинишича, Даниэль тутган скатнинг узунлиги икки метрдан кўпроқ. Оғирлиги 95 килограмм тош босади. Демак, бу Скай ороли соҳилларида ушланган шу турдаги энг йирик балиқ ҳисобланади. Бунгача 1994 йилда балиқчилар мазкур ҳудуддан 72 килограммга тенг бўлган скат тутишганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn