«Ақлли» контакт линзалари
  • 17 Июль 2014

«Ақлли» контакт линзалари

“Google” корпорацияси Швейцариянинг “Novartis” фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда “ақлли” контакт линзалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.
Лойиҳа муаллифларининг айтишича, тайёрланиши кўзда тутилган янги турдаги кўз мосламаси қандли диабет касаллигига чалинган беморлар учун мўлжалланган бўлиб, унинг ёрдамида қондаги глюкоза миқдорини мунтазам ўлчаб туриш мумкин. Аниқроғи, линза кишининг кўз ёши таркибини ҳар бир сонияда таҳлил этиб боради ва олинган маълумотларни смартфон ёки планшетга узатади. Натижада танага тиғ теккизилишига ҳожат қолмайди. Бундан ташқари, линза кўриш қобилиятини бошқариш хусусиятига ҳам эга.
Ҳозирча “Google” ҳамда “Novartis” ўртасидаги келишувнинг молиявий томонлари ҳақида маълумот берилмаган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn