Учувчининг совғаси
  • 17 Июль 2014

Учувчининг совғаси

АҚШнинг Айдахо штатидаги Блэкфут шаҳрида ноодатий фестиваль мавжуд.
Жумладан, бу ерда ҳар йили маҳаллий аҳоли вакилларига самолётдан туриб муайян миқдорда стол тенниси шарлари тарқатиш анъанаси шаклланган. Ана шундай коптокчаларни қўлга киритганлар уларни ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совғалар — конфет, ўйинчоқ ёки 10 доллардан 100 долларгача пул мукофоти белгиланган сертификатларга алмаштиришлари мумкин. Шу боис ҳам Блэкфут аҳолиси мазкур фестивални доимо интиқлик билан кутади.
Лекин бу галги байрам тадбирида ажабтовур воқеа рўй берди. Самолёт учувчиси автомобиль трассасига белгиланганидан анча кўп — 3 мингта коптокча тушириб юборди. Яхшиямки, бу ҳолат йўл транспорти ҳодисаси келиб чиқишига сабаб бўлмади. Ташкилотчилар аҳоли вакилларидан шарча йиғиш илинжида ўз ҳаётларини хавф остида қолдирмасликларини сўраб, бу гал шундоқ ҳам барчага совға тарқатилишини маълум қилишди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn