Навбат — қисқартиришга
  • 17 Июль 2014

Навбат — қисқартиришга

Шу йилнинг апрель ойида “Microsoft” компанияси “Nokia”нинг мобиль қурилмалари ишлаб чиқарувчи бўлимини сотиб олган эди.
Энди “Microsoft” ходимлар билан боғлиқ сўнгги беш йил ичидаги энг йирик қисқартиришни амалга ошириш тараддудида, дейилади “Bloomberg” агентлиги хабарида. Бу ҳақдаги расмий маълумот шу ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилаяпти. Айтиш жоизки, “Nokia” билан олди-сотди ишлари тўлиқ якунланганидан кейин “Microsoft” компаниясининг ходимлари сони 30 минг нафарга ошди. Режага кўра, асосан, бир-бирини тўлдириб турувчи мутахассислардан воз кечилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Тўфон ташвишлари Учувчининг совғаси »