Фавқулодда қўндирилди
  • 15 Июль 2014

Фавқулодда қўндирилди

АҚШнинг Ньюарк шаҳри(Нью-Жерси штати)даги халқаро аэропортга Ҳиндистоннинг “Air India” авиакомпаниясига қарашли “Boeing 777-300” самолёти фавқулодда қўндирилди.
Бунга лайнернинг ҳавода қушлар галасига йўлиққани сабаб бўлган. Самолёт Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди. Мазкур ҳодиса юз берган вақтда лайнер бортида 313 киши бўлган ва улардан ҳеч бирига зиён етмаган.
Аэропорт маъмурияти самолёт техник кўрикдан ўтказилганидан сўнг яна ҳавога кўтарилишини маълум қилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn