Рақобатчисини сотиб олади
  • 15 Июль 2014

Рақобатчисини сотиб олади

АҚШнинг маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчи “Whirlpool” компанияси ўз фаолиятини янада кенгайтирмоқчи, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Айни шу мақсадда у асосий рақобатчиси ҳисобланган “Indesit” компанияси (Италия)нинг 67 фоиз акциясини сотиб олиш бўйича музокара олиб борди. Якунда “Indesit” мазкур қимматли қоғозларни 758 миллион еврога пуллашга рози бўлган. “Whirlpool” шу йўл билан Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ушбу компания маиший техника воситаларини “Whirlpool”, “Maytag”, “KitchenAid” ва “Jenn-Air” номлари остида савдога чиқаради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn