Қушларнинг ўз оиласи бор
  • 15 Июль 2014

Қушларнинг ўз оиласи бор

Хитой ва америкалик бир гуруҳ олимлар қушларнинг аждоди динозаврлар эмаслигини исботлашди.

Бунга улар Мўғулистондан топилган, мезолит даврига оид кичик патли жониворнинг тошга айланган қолдиғини тадқиқ қилиш орқали муваффақ бўлишган. “Scansorioptеryx” дея номланган ушбу жонзот ўрганиб чиқилганда унинг скелетида динозаврларга хос жиҳатлар аниқланмаган. Балки у тимсоҳларнинг дарахтларда истиқомат қилган аждоди — архозаврларга яқин экан. Чунки “Scansorioptеryx”да қушлар танасига хос аъзолар, хусусан, чўзилган, дарахт шохида ўтиришга мослашган оёқлар ва патлар маълум бўлган. Аммо бу ҳам якуний хулоса эмас. Негаки, мутахассислар қушлар алоҳида оилага мансублигини таъкидлашмоқда. Шу боис тадқиқотлар давом эттирилаётир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn