Самарқанд «Албатта бориб кўриш лозим бўлган дунёнинг 50 шаҳари» рўйхатида
  • 09 Июль 2014

Самарқанд «Албатта бориб кўриш лозим бўлган дунёнинг 50 шаҳари» рўйхатида

2014 йил 7 июль куни Американинг таниқли “The Huffington Post” нашри “Албатта бориб кўриш лозим бўлган дунёнинг 50 шаҳари” рўйхатини эълон қилди.
Дунёнинг энг машҳур шаҳарлари орасида “Шарқ марвариди” — Самарқанд ҳам мавжуд.

Мазкур нашр рейтингида қайд этилганидек, “Регистон майдонидаги мадрасалар ва қадимги иншоотлардаги нақшлар Буюк Ипак йўлининг кўҳна шаҳри — Самарқандни жаҳон ислом меъморчилигининг энг гўзал намуналаридан бирига айлантирган. Лондон ҳам ўзининг нуфузли музейлари, кўчаларидаги машҳур бозорлари туфайли ҳамда ўсувчан молиявий марказ сифатида дунёнинг одамлар энг кўп борадиган қадамжолари рўйхатига кириши ажабланарли эмас”.
Ушбу рейтинг “The Huffington Post” нашри томонидан minube.net саёҳатчилар ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорликда тузилган. Мазкур рейтингдан кўзланган мақсад “Буюк кўҳна пойтахтлардан тортиб, то Осиё, Америка ва улардан ташқарида Ердаги энг аъло жойни топиш” билан изоҳланади. Рейтинг муаллифларининг фикр билдиришларича, одамлар ўз ҳаёти давомида албатта бориб кўриши лозим бўлган қадамжолар рўйхатидан дунёнинг 50 шаҳари жой олган.
Самарқанд — МДҲ мамлакатлари шаҳарлари ўртасида ушбу нуфузли рўйхатга кирган ягона шаҳардир.


«Жаҳон» АА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn