Тўловлар электрон билагузук орқали амалга оширилади
  • 07 Июль 2014

Тўловлар электрон билагузук орқали амалга оширилади

Бухоро шаҳридаги “Atlantis  pool” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий дам олиш мажмуаси барпо этилди. Эътиборлиси, бу ерда тўловлар электрон билагузуклар воситасида амалга оширилади.

— Учта бассейн,  сауна ва ҳаммомлар, кафе, чойхона ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат мажмуамизда барча юмушлар Европа андозалари даражасида ташкил этилган, — дейди жамият раҳбари Раҳимжон Рўзиев. — Тўловлар электрон билагузук ёрдамида бажарилади. Бошқача айтганда, мижоз нақд пул ёки пластик карточка билан мажмуага киришига ҳожат йўқ. Билакка тақиладиган махсус қурилма воситасида у ўзи хоҳлаган турдаги хизматдан баҳраманд бўлиши мумкин.

Айтиш жоизки, мажмуа бир пайтда 500 кишига хизмат кўрсатади. У бухоролик ва тошкентлик тадбиркорлар ҳамкорлигида барпо қилинди. Лойиҳани банк муассасаси 1 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи ажратиш билан қўллаб-қувватлади.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn