Синов муваффақиятли ўтди
  • 07 Июль 2014

Синов муваффақиятли ўтди

Япониянинг “Honda” компанияси бизнес-класс туркумидаги беш ўринли илк реактив самолётининг синов парвозини муваффақиятли ўтказди.

Ушбу транспорт воситасини яратишга 10 йил вaақт кетгани ҳамда бундай воқеа мамлакат тарихида биринчи бор кузатилаётгани инобатга олинса, ғоя муаллифларининг қувончини тушуниш мумкин.

Синов ишлари компаниянинг океанортида жойлашган махсус авиақурилиш бўлинмасида ташкил этилди. Самолёт 4725 метр баландликка кўтарилиб, соатига 644 километр тезликда ҳаракатланди. Парвоз жами 84 дақиқа давом этди. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, кичик ҳажмли мазкур ҳаво лайнери 770 км/соат тезлик билан учиши ва 13 километр баландликкача кўтарила олиши мумкин. Диққатга сазовор томони, самолёт двигателлари унинг қанотлари устига жойлаштирилган. Бу салонни янада кенгайтириш, шовқиндан сақланиш қулайлигини ошириш, ёқилғи сарфини камайтиришга хизмат қилади.

4,5 миллион АҚШ долларига баҳоланаётган мазкур транспорт воситаси кейинги йилдан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn