Энг қиммат йўналиш
  • 02 Июль 2014

Энг қиммат йўналиш

“Евростат” (Европа Иттифоқи статистика хизмати)нинг ўтган йил якунлари бўйича эълон қилган ҳисоботида Италия Ўртаер денгизи минтақасидаги энг қиммат сайёҳлик йўналишига эга давлат сифатида қайд этилди.

Ушбу мамлакатда дам олиш нархи “кўҳна қитъа”нинг бошқа жойларидаги ҳолат билан таққосланганда, 10 фоиз юқори экани маълум бўлган. Ўз навбатида, Европада саёҳат учун энг ҳамёнбоп жой сифатида Черногория келтирилган. Бу ерда ресторан ва меҳмонхоналар учун бошқа ҳудудлардагига нисбатан 37 фоиз камроқ маблағ сарфланаркан.
2013 йилда Европага туристлар келиши ўртача 5 фоиз ошган бўлса-да, Италияда бу борада 4 фоизлик пасайиш кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, ана шу ҳолатнинг келиб чиқиши нархларнинг қимматлиги билан ҳам боғлиқ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn