Фильм бюджетидан арзонга тушган парвоз
  • 02 Июль 2014

Фильм бюджетидан арзонга тушган парвоз

Ҳиндистоннинг “PSLV” деб номланган ракета ташувчи космик кемаси ўтган куни Франция, Германия, Канада ва Сингапур давлатларига тегишли тўртта сунъий йўлдошни олиб, орбитага муваффақиятли кўтарилди.

Ушбу парвозни амалга ошириш учун одатдагидан анча кам — 4,5 миллиард рупий (қарийб 73 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ сарфланган. Айни шу жиҳат кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортмоқда ва эндиликда “PSLV”га “энг арзон ракета ташувчи” дея таъриф берилаяпти. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди космик кемани учиришга кетган маблағ, ҳатто, 2013 йилда катта шов-шувга айланган “Гравитация” фильми бюджетидан кам эканига алоҳида урғу берди. Дарҳақиқат, АҚШ ҳамда Буюк Британия киноижодкорлари томонидан суратга олинган мазкур картинага деярли 100 миллион доллар йўналтирилган.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn